«фориш тумани» тегли мақолалар


Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди
10 январ 2024, 15:25

Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди

Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.

Жиззахда селдан талофат кўрган оилаларга уй-жой қуриш бошланди
25 май 2022, 16:00

Жиззахда селдан талофат кўрган оилаларга уй-жой қуриш бошланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида селдан талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қуриш ишлари бошланди. Оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади. 100 га яқин уй-жойларда реконструкция ишлари олиб борилади.

Жиззахдаги сел қабристоннинг ярмини оқизиб кетди, юқумли касалликлар тарқалишига қарши чоралар кўрилмоқда
27 апрель 2022, 00:57

Жиззахдаги сел қабристоннинг ярмини оқизиб кетди, юқумли касалликлар тарқалишига қарши чоралар кўрилмоқда

Жиззах вилояти Эгизбулоқ маҳалласига келган сел 70 дан ортиқ қабрни оқизиб кетган. СЭС ходимлари аҳоли орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув ва тупроқ намуналарини олишди ҳамда аҳолига дори ва антисептик воситалари тарқатди.

Дамбами ёки кучли ёғингарчилик: Жиззахнинг Эгизбулоқ қишлоғидаги талофатли селга нима сабаб бўлди?
26 апрель 2022, 16:41

Дамбами ёки кучли ёғингарчилик: Жиззахнинг Эгизбулоқ қишлоғидаги талофатли селга нима сабаб бўлди?

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Ибрагимов Эгизбулоқдаги селга аввалига дўл, унинг ортидан кучли ёмғир ёғгани сабаб бўлганини маълум қилди. Маҳаллий аҳоли эса тоғда «Huaxin» цемент заводи карьер учун йўл қурган ва сой йўлида дамба ҳосил қилган деган фикрда. «Газета.uz» ушбу масала юзасидан суриштирув олиб борди.

«Эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликда сув турибди». Форишдаги селдан жабр кўрганлар
23 апрель 2022, 12:06

«Эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликда сув турибди». Форишдаги селдан жабр кўрганлар

Жиззахдаги селдан талофат кўрган уйлардан бирининг эгаси Исроил Алиев «Газета.uz»га сел қандай келгани ҳақида сўзлаб берди. «Уйдан эшикни очиб қарасам, олдимда 2 метр баландликдаги сув турганини кўрдим. Сув пасайгунча шундай жон сақлаб турдик», — деди у. Фавқулодда вазиятлар вазири хотини ва боласини қутқариб қолган Исроилни «қаҳрамон» деб атади. Исроил Алиевнинг сўзларига кўра, ҳокимият вакиллари уйсиз қолган аҳолига 3 хонали уй қуриб беришини айтган.

Фото: Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари
21 апрель 2022, 22:53

Фото: Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари

20 апрель куни Жиззахда сел ва сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган Эгизбулоқ маҳалласида 5 киши, шу жумладан икки нафар ёш бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 53 та хонадон тўлиқ талофат кўрди. 25 та уйда яшовчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинча бошқа жойга кўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев воқеа жойида бўлиб турибди. Тафсилотлар «Газета.uz» фоторепортажида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг